Йирик авиакомпания Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади

Жамият 8147
image

“Jazeera Airways” Кувайтнинг энг йирик авиакомпанияларидан бири бўлиб, Европа, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 40 га яқин мамлакатига мунтазам рейсларни амалга оширади ҳамда энг янги A320 самолётлар паркига эга. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Кувайтнинг “Jazeera Airways” авиакомпанияси вице-президенти Равиндран Бхаратхан бошчилигидаги делегацияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, музокаралар давомида Кувайтдан Ўзбекистон шаҳарларига тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўйиш, мамлакатга кувайтлик сайёҳлар оқимини ошириш ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Кувайт делегацияси вакиллари 2021 йилнинг март ойидан “Кувайт - Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам авиарейс очилишига, келгусида эса Ўзбекистоннинг бошқа туристик марказларига авиақатновларни йўлга қўйишга қизиқиш билдирган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 313
Рейтинг: 3
t
×