Қўшниларнинг ҳужумларига тоқат қилмаймиз – “Толибон”
Олам
−
25 Апрель 2022
43312Афғонистон қўшниларининг босқинларига “тоқат қилмаслиги мумкин”. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати ҳукуматида Афғонистон Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ёқуб маълум қилди.
“Биз дунёдан ҳам, қўшниларимиздан ҳам муаммо ва синовларга дуч келмоқдамиз, бунга Кунардаги ҳудудимизга қилинган ҳужум яхши мисол бўла олади. Биз босқинга чидай олмаймиз, бу ҳужумга чидадик. Биз бунга миллий манфаатлар туфайли чидадик, кейинги сафар бундай бўлмаслиги мумкин”, дея огоҳлантирган Ёқуб.
Жорий йилнинг 15 апрель куни “Толибон” расмийлари Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистоннинг Хост ва Кунар вилоятларига ҳаво зарбалари бергани, оқибатда 50 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, сўнгги пайтларда Афғонистондан Покистон хавфсизлик кучларига ҳужумлар тез-тез содир бўлаётгани сабабли янги афғон расмийларидан икки давлат чегарасида хавфсизликни таъминлашни талаб қилган.
LiveБарчаси