Қўшни давлатдан ўқишини кўчираётганлар натижани онлайн билиши мумкин бўлди
Local
−
10 March 2020 8954 1 minute
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини онлайн билиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Фуқаролар natija.edu.uz тизими орқали қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот олиши мумкин. Ушбу тизимда республика тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича тавсия этилган талабалар рўйхати назарда тутилмаган.
Ҳозирда тест режимида ишлаётган тизим ёрдамида жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин. Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши кифоя.
Кейинчалик мазкур тизим фаолияти такомиллаштирилиб, Ягона давлат интерактив хизматлар портали орқали маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун аризаларни қабул қилиш бўйича давлат хизмати ишга тушириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатларда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилган эди.
Аризалар 2020 йил 15 мартга қадар қабул қилинади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August