Қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси 7 иш кунида қайтарилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 май куни Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисида"ги низомга киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси ариза олинган вақтдан 7 иш кунида қайтарилади. Илгари бу муддат 15 иш кунини ташкил этган.

Аризага эндиликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича юридик шахс қарзларининг солиштирув далолатномаси, солиқ ҳисоботи бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби ва илгари  ҚҚСнинг ортиқча суммаси қайтарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни илова қилиш талаб этилмайди.

Аризага эндиликда товарларни экспорт қилинганлиги ва валюта тушганлиги тўғрисида маълумот илова қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳуқуқий ахборот

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг