Қўшиқчи Матранг ҳибсга олинди
Маданият-санъат
−
21 Февраль
17476“Медуза” қўшиғи билан танилган хонанда Матранг Таиланддаги ороллардан бири – Пхукетда ҳибсга олинди. Бу ҳақда кеча, 20 февраль куни унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги жонли эфирида маълум қилди.
Россиялик ижрочи Матранг мухлисларига Таиланд полицияси томонидан ушланганини айтган. У полиция бўлимига олиб кетилган. Аммо айнан нима учун қўлга олингани ҳозирча номаълум. Қўшиқчининг фикрича, маҳаллий аҳоли томонидан унга туҳмат қилинган бўлиши мумкин. Шунингдек, Матранг уни депортация қилишлари мумкинлигидан хавотирда.
Маълумот учун, асл исми Алан Хадзарагов (Матранг) 1995 йилда Владикавказда осетин оиласида туғилган. Болалигида “Арион” республика хорининг солисти бўлган. 17 ёшида у ўзининг "Ugly World" деб номланган биринчи қўшиғини ёзган, кейин "Planet Moon" дебют альбомини чиқарган. Мактабдан сўнг дизайнер бўлиш учун Владикавказдаги Цивилизация институтига ўқишга кирган. Бироқ тез орада университетни ташлаб, Москвага жўнаб кетган. У ерда у Матранг - Вьетнам тилидан таржима қилинганда "ой" тахаллуси остида ижод қилган. 2018 йилда куйлаган "Медуза" хити туфайли омма эътиборига тушган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Алан Хадзарагов видеомурожаат қилиб, ўз мухлисларидан моддий ёрдам сўраган ва қаерда эканлигини ҳам маълум қилганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси