“Матранг ҳақидаги гап-сўзлар ёлғон”. Қўшиқчи Россияга қайтди

Маданият-санъат

image

"Медуза" хити ижрочиси Матранг Таиландга фақатгина дам олгани боргани, ҳеч кимдан қочмагани айтилмоқда. Бу ҳақда унинг синглиси Instagram'даги саҳифасида хабар берди.   

Унинг айтишича, қўшиқчи ҳақидаги кўп гаплар бўҳтон. Аланнинг бу аҳволи унинг оиласи билан кўп вақт мулоқот қилишига имкон бермаган. Матрангнинг Россияга қайтишни хоҳлаётгани ва барча оммавий чиқишлари, Таиландга кетиши сабаби ҳақидаги барча маълумотларда чалкашлик бор.  

"Алан дастлаб Таиландга таътилга борди, бу қочиш ёки мажбурий саёҳат эмас эди.  У ОАВда гапирган боксчилар билан боғлиқ вазият бир неча йил олдин содир бўлган ва унинг Россияга қайтмаганига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Оиласи ва дўстлари доимо у ҳақида қайғуради.  Аланни Таиланддан расмий равишда депортация қилишмади. Аксинча, бу биз ва пул йиғиб берилган ҳомийлар  томонидан уюштирилган операция бўлиб, у бир неча бор муваффақиятсизликка учради. Бизнинг ғоямизга қарши бўлган Матранг қочиб кетди ва манипуляция қилди, лекин биз таслим бўлмадик. Амалга оширилган қутқариш режаси ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермадик, чунки ортиқча гап-сўзлар кўпайишини истамаймиз", дейди унинг синглиси.   

Маълумотларга кўра, Россияга олиб келинган Матранг эндиликда шифохонага ётқизилади. Айни пайтда ҳеч ким билан мулоқот қилмайди ва унинг барча фаолияти тўхтатилади, шу билан бирга концертлар ҳам ташкил қилинмайди.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланддаги ороллардан бири – Пхукетда Алан ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни жонли эфири вақтида маълум қилганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Матранг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made