“Қўшалоқ тўй”: Нодирбек – пешқадам! Синдоров – ғолиб!

Спорт

image

"Tata Steel Chess 2023"нинг 9-раунд баҳслари якунланди.

 "Masters" гуруҳида 6 очко билан пешқадамлик қилаётган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов (2713) германиялик Винцент Кеймерга (2696) қарши дона сурди.

Абдусатторов ва Кеймер ўртасида  7 соатга яқин давом этган ўйин натижаси эса - дуранг!

Шундай қилиб, Нодирбек гуруҳда 9та ўйин билан 6.5 очко жамғариб, пешқадамликни сақлаб қолди. 

"Challengers" гуруҳида 5 очко билан 4-ўринда бораётган Жавоҳир Синдаров (2654) эса шахмат тарихида энг ёш гроссмейстер бўлган АҚШ вакили Мишра Абҳиманю (2559) билан баҳсга киришди ва жуда чиройли ғалаба билан 9та ўйиндан 6 очко жамғариб, ўз гуруҳида пешқадамдан атиги 0.5 очко ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  22 январь куни ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 8-тур баҳсларида америкалик Левон Аронянга қарши баҳс олиб бориб, дурангга имзо чеккан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг