Сулаймоний ҳамон кўмилмади, қурбонлар эса 40 нафарга етди
Олам
−
07 Январь 2020
12375Аввалроқ, Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс” раҳбари генерал Қосим Сулаймонийнинг жанозасида 30 киши ҳалок бўлгани, 190 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
Қурбонлар сони 40 нафарга етди. Жароҳатланган эса 213 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда “Fars” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қосим Сулаймоний ҳамон дафн этилгани йўқ. Бунга жаноза куни майдонга юз минглаб одамлар тўпланиб, оммавий тартибсизлик келиб чиққани сабаб бўлган. Расмий Теҳрон ҳозирча жаноза қачон ўтиши маълум қилганича йўқ.
LiveБарчаси