Қурбон ҳайити муносабати билан Мирзиёевни кимлар табриклади? (рўйхат)
Жамият
−
28 Июнь 2023
15550Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда.
Қутловларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига ҳурмат-эҳтиром, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакат билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилиш тасдиқланган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
- Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев;
- Қирғизистон Президенти Садир Жапаров;
- Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон;
- Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов;
- Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов;
- Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев;
- Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев;
- Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
- Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний;
- Кувайт Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
- Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;
- Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II;
- Ироқ Президенти Абдуллатиф Жамол Рашид;
- Сурия Президенти Башар Асад
- Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
- Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён;
- Кувайт валиаҳди Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
- Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос;
- Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён;
- Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев;
- Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа;
- Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий;
- Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) бош директори Салим ал-Малик;
- Кавказ мусулмонлари идораси раиси, МДҲ Динлараро кенгаши ҳамраиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шавкат Мирзиёев Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан ўзаро телефон орқали мулоқот қилган ва бир-бирларини Қурбон ҳайити билан қутлаганди.
LiveБарчаси