Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси вақтинча бепул бўлади

Жамият

image

Эртага, 6 июнь куни Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, эртага, 6 июнь – Қурбон Ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин яъни тонгги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.

Бундан ташқари, Қурбон ҳайити байрами кунида барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида қуйидагича тартибда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади:

7 июнь – шанба куни учун белгиланган жадвал бўйича;

8 июнь – якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатдаги жоме масжидларда ўқиладиган ҳайит намози вақтларини эълон қилганди. Қолаверса, эртага, 6 июнь куни пойтахтдаги 122 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилаётгани ҳақида ҳам хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг