Жарқўрғонда ИИБ бошлиғининг собиқ ўринбосари ўз жонига қасд қилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 3 май куни соат 08:00 ларда Жарқўрғон тумани, “Марказий Сурхон” маҳалласида яшаган, Р.С. яшаш уйи ёнида жойлашган молхонаси шифтига хўжалик арқонидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида ҳодиса жойидан 1 дона 1,5 метр узунликдаги арқон холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Қумқўрғон туман суд-тиббиёт экспертизаси бўлимининг дастлабки маълумотномасида марҳум Р.С.нинг ўлимига “юқори нафас йўлларининг сиқилиши, механик асфикция, сиртмоққа осилиш” каби тан жароҳатлар сабаб бўлганлиги, унинг баданида бошқа тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Марҳум Р.С. 1975 йилда Жарқўрғон туманида туғилган, муқаддам Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган билдиргиси асосида 2021 йилнинг январь ойида ички ишлар органларидан бўшатилган.

Р.С.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура ИИБ

Баҳолаганлар

642

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг