Қулоқчин тақиб йўлдан ўтаётган велосипедчини “Каптива” уриб юборди. Велосипедчи вафот этди

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 май куни Самарқанд вилоятида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 21 май куни соат 19:05 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Қ.Румий кўчаси 6-уй қаршисида ҳайдовчи 1971 йилда туғилган А.В. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан қулоғига қулоқчин таққан ҳолатда велосипед бошқариб ўтаётган, 1985 йилда туғилган Н.Я.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, велосипедчи 35 ёшли Н.Я. (эркак) олган тан жарохатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқарма барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишларини, белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишларини, пиёда ва велосипедчилар йўлдан ўтаётган вақтларида қулоқчин ва бошқа воситалардан фойдаланмасликни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг