Қўлидан келса, камарларини қайтариб олсин – Фьюри Жошуа ҳақида

Sport

image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри ҳамюрти Энтони Жошуанинг украиналик Александр Усик билан жангдаги  мағлубияти ҳақида гапирди.

“Энтони барча оғир вазндаги камарларни қайтариб олишига ишонмайман. Айниқса менинг қаттиқ меҳнатларимдан кейин. У – шунчаки фойдасиз аҳмоқ. “Эй-жей” кичкина стероид одамга ярим оғир вазндан кўтарилиб, уни мағлуб этишига йўл қўйиб берди. Қўлидан келса, барча камарларини қайтариб олсин. Уларни Британияга қайтариш учун эса мен каби ҳақиқий инглиз Ланкастер бомбардимончиси керак бўлади”, дейди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги жанг 2021 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳс барча ҳакамлар ғалабани украиналик боксчига тақдим этган.
 


Rate Count

72

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends