Қўлга олинган рус кемаси қўйиб юборилди
Олам
−
29 Июль 2019
3319Аввалроқ, Шимолий Корея чегарачилари Россиянинг “Шимолий-шарқий балиқчилик компанияси”га тегишли “Сянхайлинь-8” кемасини қўлга олгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 27 июль куни Шимолий Корея “Сянхайлинь-8” балиқчилик кемасини қўйиб юборган. Бу ҳақда Россия Федерациясининг КХДРдаги Элчихонаси маълум қилди.
“Сянхайлинь-8” Вонсан портидан чиқиб, Россияга кетган.
“Россия кемасининг қўлга олиниши бўйича вазиятни ўрганишда давом этамиз”, дейилади Элчихона баёнотида.
“Сянхайлинь-8” кемасининг экипажи КХДР давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланди. Россия томони кема нейтрал сувларда сузганини билдирган.
“Сянхайлинь-8” кемасининг бортида 17 денгизчи – 15 нафар рус ва 2 нафар жанбий кореялик бўлган.
LiveБарчаси