Қўқондаги “заправка”да автобус ёниб кетди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2024
3516Кеча, 13 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги “заправка”да автобус ёниб кетди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 19:30 ларда Қўқон шаҳри “Ёрқўрғон” кўчасида жойлашган Автомобиллар газ тўлдириш компрессор шохобчасида содир бўлган. Шу ерда газ тўлдираётган ISUZU русумли автобуснинг двигатель қисмида ёнғин чиққан.
“Ёнғин Қўқон шаҳар ФВБ томонидан қисқа вақт ичида бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар қайд этилмаган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд шаҳрида Nexia-2 йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ёниб кетганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь