Қўқонда фуқаро “лезвие” билан жонига қасд қилишга уринди. ИИБ изоҳ берди

3-саҳифа 9085
image

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида бир фуқаронинг (аёл) соғлиғи ёмонлашгани ва яна бир фуқаро писка билан жонига қасд қилишга урингани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Ушбу ҳолат ўрганилганда, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Қўқон шаҳар У.Носир кўчасида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг психотроп модда таъсирида эканликда гумонланиб, тиббий текширувга таклиф этилган вақтда ҳайдовчи тиббий текширувдан бош тортгани, ушбу ҳолат юзасидан ЙПХ инспекторлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 136-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилгани маълум бўлган.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни ушбу Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва унинг онаси Қўқон шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимига келиб, ушбу маъмурий баённомага эътироз билдириб, транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб беришни сўрашган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд органига кўриб чиқиш учун юборилиши ҳамда қонуний қарор қабул қилиниши тушунтирилганда ҳайдовчининг бундан жаҳли чиқиб, ўзига тан жароҳати етказган ва онасининг соғлиги ёмонлашган.

Ушбу фуқароларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 347
Рейтинг: 3
Теглар
t
×