Қўқонда 4 ўсмир маст эркакни уриб, унинг 9 минг долларини тортиб олди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида фуқаронинг 9 минг АҚШ доллари бўлган ҳамёнини куч ишлатиб олиб кетганликда гумонланаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 12 июль куни шаҳарнинг Алишер Навоий мавзесида содир бўлган. Маст ҳолатда кетаётган фуқаро аввалдан таниш бўлган тўрт нафар ўсмир томонидан тўхтатилган.

Гумонланувчилар унга тан жароҳати етказиб, ичида 9 минг АҚШ доллари бўлган ҳамёнини олиб кетган. Шундан сўнг, улар жиноий йўл билан қўлга киритилган пулларни ўзаро тақсимлаб, воқеа жойидан яширинган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур маблағларнинг бир қисми – 700 АҚШ доллари ҳамда 780 минг сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчилардан икки нафари процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги офисларнинг биридан 880 миллион сўмни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг