Қўқон университетига янги ректор тайинланди

Жамият

image

Шерзод Игамбердиевич Мустафоқулов Қўқон университети таъсисчилар Кенгаши йиғилиши қарори асосида олийгоҳ ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Қўқон шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Шерзод Мустафоқулов 1977 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – қурилиш иқтисоди ва уни бошқариш, ҳудудлар иқтисодиёти ва инвестицияларни бошқариш.

Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти бакалавриати, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети аспирантурасида таълим олган. Aлександр номидаги Технологиялар ва таълим институти (Гресия)да илмий стажировка ўтаган. 

Меҳнат фаолияти давомида Тошкент давлат университети «Aгроиқтисодиёт» кафедраси ассистенти, университетнинг «Тармоқлар иқтисодиёти» кафедраси доценти, Инновацион таълим технологиялари маркази директори, “Саноат иқтисодиёти”, “Инвестициялар” кафедралари мудири лавозимларида фаолият юритган. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факултети декани, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Илмий ишлар бўйича проректори, “Университет 3.0” халқаро ўқув ва илмий-инновацион тадқиқотлар маркази директори масъул лавозимларида ишлаган. Оилали – уч нафар фарзанди бор.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Қўқон университети

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг