Қўқон ҳокимининг пора билан ушланган биринчи “зам”и 5,5 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Қўқон шаҳар ҳокимининг пора олаётганда қўлга тушган биринчи ўринбосари А.Нурматов 5,5 йилга қамалди.

180 минг АҚШ доллари миқдорида пора олмоқчи бўлган  Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Нурматов ва “Қўқон минтақавий темир йўллари узели” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари О. Мамажоновга суд томонидан жазо тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, А.Нурматовга 5 йил 6 ой, О.Мамажоновга 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, А.Нурматов Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. билан бирга ушланганди. Икки мансабдор жиноий тил бириктириб, бир тадбиркорга мазкур темир йўл узели балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида унинг фойдасига қарор чиқартириб бериш эвазига 180 000 доллар талаб қилган.

Улар талаб қилинган пулдан 10 минг долларини олаётган пайтда тегишли органларнинг тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг