Қуддусда машина 15 исроиллик ҳарбийни босиб кетди
Олам
−
06 Февраль 2020 12336 1 дақиқа
Қуддус марказида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни машина уриб кетди. Бу ҳақда Исроил полицияси вакилига таяниб, “Jerusalem Post” нашри хабар бермоқда.
Воқеа станция яқинида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 15 киши шошилинч касалхонага ётқизилган. Шифокорлар уларнинг аҳволи оғирлигини айтишмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари воқеани террорчилик ҳаракати деб баҳоламоқда.
Маълумотларга кўра, гумонланувчининг машинаси топилган.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь