Қўчқоров ва Ортиқхўжаев Олмазордаги 2,5 минг оилани камбағалликдан олиб чиқиши керак

Жамият 5092
image

Пойтахт Тошкентнинг Олмазор туманида уйма-уй юриш орқали 3 минг 23 та ёрдамга муҳтож оила “темир дафтар”га киритилган. Шундан 568 та оила аъзоси ишга жойлаштирилиб, ёрдамга муҳтожлар тоифасидан чиқарилган. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туманга амалга оширган ташрифи давомида сўз борди. 

Бундан буён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари –  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ва Тошкент  шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, сектор раҳбарлари қолган 2 минг 455 та оилани йил охиригача камбағалликдан қандай олиб чиқиши бўйича ҳисобот беради.

“Шу ўринда, туман ҳокими ва унинг 6 та ўринбосари, сектор ва туман, тижорат банклари филиаллари идоралари раҳбарларини турмуш шароити энг оғир бўлган 3-4 тадан хонадонга бириктириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. 

Бириктирилган раҳбарлар ушбу оилалар фарзандларини ўқитиш, тадбиркорлик ва уй-жой учун кредит олиш, ишга жойлашиш масаласида амалий ёрдам бериши керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари “темир дафтар” тажрибаси ҳақида илк бор жорий йилнинг 3 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилган эди. “Асосий мақсадимиз, “темир дафтар”га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминлаб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш ҳисобланади”, деган эди Президент. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 2.9
t
×