“Қримнинг аннекциясини” тан олмайдиган Эрдўған Россия ва Украина муаммосига ечим топмоқчи
Олам
−
08 Декабрь 2021
8470Анқара Украина ва қўшни давлатлардаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қатарга ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилган журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия томонларнинг розилиги билан Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги воситачилик кўринишида ёки бошқа исталган форматда намоён бўлиши мумкин бўлган кескинликни камайтиришга ҳисса қўшишга тайёр.
“Анқара Украина атрофидаги вазиятнинг янада кескинлашишига ва минтақадаги барқарорликни ҳимоя қилишга қарши. Биз Киев ва Москва ўртасида сўнгги ҳафталарда юзага келган кескинликни пасайтириш мақсадида мулоқот каналларини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшишга тайёрмиз. Туркия минтақамизда тинчликни сақлаш учун кечиктирмай қадам ташлашга тайёр”, дейди Туркия раҳбари.
Европа оммавий ахборот воситалари ва АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, айни вақтда Россия ўзининг Ғарбий чегара ҳудудида 175 минг аскар тўпламоқда. Халқаро ҳамжамият эса буни Украинага таҳдид сифатида баҳоламоқда. Айни вақтда кун тартибида турган ушбу масала кеча, 7 декабрь куни Путин ва Байден ўртасида кечган мулоқотда ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида, Эрдўған бир неча бор юқори минбарлардан туриб Туркия Қримни ҳеч қачон Россиянинг ҳудуди сифатида тан олмаслигини айтиб келади. У жорий йилнинг 10 апрель куни Украина Президенти Владимир Зеленский билан Истанбулда бўлиб ўтган музокараларда Анқара “Қримнинг аннекциясини” тан олмаслик қарорини тасдиқлаганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь