Қримда ўзбекистонликлар 15 йилгача қамалиши мумкин

Олам

image

Қримда беш нафар Ўзбекистон фуқароси таъмагирликда айбланиб, ҳибсга олинди. Ўзбекистонликлар ўз жиноятлари схемасини 1990-йиллардан олган. Бу ҳақда “Новый день” нашри хабар берди.

Ленин туман судига 3 та ҳолат бўйича гуруҳ бўлиб, куч ишлатган ҳолда таъмагирликда айбланаётган беш нафар ўзбекистонликнинг жиноят иши тушган.

Таъмагирлик схемаси 90-йилларда МДҲ давлатлари ҳудудида оммалашган бўлиб, унда жиноий гуруҳнинг ҳар бир аъзоси маълум вазифани бажарган. Улар ўз “ўлжа”ларини алдаб, ҳоли жойда керак бўлса куч билан пулларини олиб қўйган.

Ўзбекистонликларга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан етти йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Қрим таъмагирлик

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made