Қрим масаласи Россия учун жаҳаннам мавзусига айланиши керак – Украина

Олам

image

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 2021 йилда Қрим масаласи бўйича Россияга қарши халқаро босимни кескин ошириш учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Украинанинг “ТСН” янгиликлар хизматига берган интервьюсида сўзлаган.

“Қрим масаласи Россия учун қутлуғ эмас, жаҳаннам мавзусига айланиши керак ва биз бунга эришамиз. Бунинг учун кўп иш қилиб ҳам қўйдик.

Мен Симферополда бир кун келиб Украина байроғи кўтарилишига мутлақо аминман ва ҳар бир фуқаро буни билишини истайман”, дейди Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.

Кулеба, шунингдек, Россияга босимнинг асосий воситаси Қрим платформаси – яриморолни Украинага қайтариш ва орол аҳолисининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича музокаралар майдончаси бўлишини айтган. 

Кулебанинг сўзларига кўра, ушбу платформани қўллаб, унинг бўлажак 2021 йилги саммитида иштирок этишга тайёрлигини билдирган мамлакатлар мавжуд. Бироқ, Ташқи ишлар вазири қайси давлатлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Қрим

Баҳолаганлар

388

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг