Қозоқ-ўзбек чегарасида қолиб кетган қозоғистонликлар ватанига қайтарилди
Олам
−
08 Июль 2022
12077Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар пайтида қозоқ-ўзбек чегарасида қолиб кетган Қозоғистон фуқаролари ўз ватанларига қайтди. Бу ҳақда Нур-Султонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев маълум қилди.
“Сўнгги бир неча кун ичида яъни 3 июлдан 5 июлга қадар назорат-ўтказиш пунктида бўлган Қозоғистон Республикаси фуқароларининг барчасини қўйиб юбордик, тўғрироғи уларнинг барчаси ўз ватанларига қайтди”, дейди Ниёзхўжаев.
Элчининг сўзларига кўра, Ўзбекистонни тарк этган қозоғистонликларнинг кўпчилиги қайтиб келмоқда.
Аввалроқ, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ўз ишини тўхтатгани сабабли мазкур чегарада 50 га яқин қозоғистонлик Ватанига қайта олмай, қолиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги “Даут-ата” – “Тажен” (автомобиль йўли) назорат-ўтказиш пунктида ахборот тизимидаги носозликлар туфайли одамлар, транспорт воситалари ва юклар ўтиши вақтинчалик тўхтатилган.
LiveБарчаси