Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги постлар ишини вақтинча тўхтатди
Жамият
−
02 Июль 2022
33785Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда “Tengrinews” Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
“Ўзбекистонлик ҳамкорлардан олинган маълумотларга кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги "Даут-ата" – "Тажен" (автомобиль йўли) назорат-ўтказиш пунктида ахборот тизимидаги носозликлар туфайли одамлар, транспорт воситалари ва юклар ўтиши вақтинчалик тўхтатилди”, дейилади хабарда.
Шу муносабат билан мазкур назорат-ўтказиш пунктлари орқали давлат чегарасини кесиб ўтувчи фуқаролардан ўз йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.
“Ўзбекистон томони назорат-ўтказиш пунктлари ишини қайта бошлагани ҳақида ўзимиз хабар берамиз”, дея қўшимча қилган қўмита.
LiveБарчаси