Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати аномал иссиқ об-ҳаво ва суғориш учун сув етишмаслиги сабабли Жамбил вилоятининг олти туманида табиий фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Бу ҳақда Жамбил вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

“Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги қонуннинг 48-моддасига асосан Қозоғистон Бош вазири Алихон Смаиловнинг фармони билан вилоятнинг Байзак, Жамбил, Кордай, Меркен, Т.Рисқулов ва Талас туманларида минтақавий миқёсда табиий характердаги фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Шу муносабат билан, вилоятнинг юқоридаги ҳудудларида ҳавонинг аномал иссиқлиги ва сув етишмаслиги оқибатида фермерларнинг кўрган зарарларини қоплаш учун Қозоғистон ҳукуматининг фавқулодда захирасидан маблағ ажратиш масаласи ҳал қилинмоқда”, дейилади хабарда. 

Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилда суғориш суви етишмаслиги ва об-ҳавонинг ғайритабиий иссиқлиги сабабли ушбу ҳудудларда ҳосилнинг нобуд бўлиши ўтган йилга нисбатан 25-30 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Вазиятни баҳолаш учун идоралараро ишчи гуруҳи тузилган. 

“Бугунги кунда вилоятнинг олти туманида ишчи гуруҳлари ва илмий-тадқиқот институтларининг қўшма ишлари натижасида етказилган зарарни ҳисоблаш ишлари давом этмоқда. Деҳқон хўжаликларига етказилган зарар миқдори вегетация тугагунга қадар аниқланади. Яқин кунларда яроқсиз далалар майдони ва йўқотишлар миқдори аниқланади”, дейди манба.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Жамбил вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг