Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири қўлга олинди
Олам
−
23 Октябрь 2023
8679Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги ходимлари томонидан мамлакатнинг собиқ адлия вазири Марат Бекетаев қўлга олинди. Бу ҳақда “Zakon.kz” ёзмоқда.
“Биз ушланган шахс собиқ адлия вазири Марат Бекетаев эканлигини тасдиқлаймиз”, дейилади Коррупцияга қарши кураш хизмати маълумотида.
Бошқарманинг қайд этишича, айни дамда гумондор суд санкцияси билан икки ой муддатга ҳибсга олинган.
"Тергов манфаати учун бошқа маълумотлар ошкор этилмайди", дея қўшимча қилинади хабарда.
Маълумот ўрнида, Марат Бекетаев 2016 йил сентябридан 2022 йил январигача Қозоғистон адлия вазири лавозимида ишлаган. Кейинчалик, 14 январь куни у Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.
2023 йил 21 октябрь куни Коррупцияга қарши кураш хизмати Қозоғистон собиқ адлия вазирини мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумон қилиб, қўлга олгани маълум бўлди. Департамент маълумотларига кўра, “ушланган шахс давлатга катта миқдорда зарар етказган”.
LiveБарчаси