Қозоғистоннинг қаттиқ совуғида қолган 20 нафар ўзбекистонлик қутқарилди 

Олам

image

Қозоғистоннинг Қарағанди вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаттиқ совуқда трассада қолган 20 нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда "Kazinform" хабар берди.

Унга кўра, 12 декабрь куни кечқурун Қарағанди вилояти полиция департаменти ходимлари Қарағандидан Ақмола вилояти чегарасигача бўлган асосий трассада кузатув ўтказган. 

Полициячилар Темиртау ташқарисидаги пуллик терминалда йўловчилар билан тўхтаб қолган автобусни пайқаб қолган. Жанубий ҳудуддан Астана шаҳрига кетаётган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган йўналиш автобуси йўл ёпиқлиги сабабли тўхташга мажбур бўлган. Улар якшанба куни йўлга чиққан бўлиб, Балқашда қаттиқ аёз туфайли бир кун тўхташга мажбур бўлган. Сешанба куни ҳаракатни давом эттиришган, лекин қаттиқ совуқ туфайли яна Темиртаудан ташқарида тўхтаб қолган. 

"Хорижий фуқаролар энг яқин аҳоли пунктига етиб боришда ёрдам сўраб, ёнилғи захираси ва пуллари тугаб қолгани сабабли полицияга мурожаат қилган. Дори-дармони тугаб қолган қандли диабетга чалинган аёлга ҳам ёрдам кўрсатиш зарурати туғилган. Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус хизмат машиналари ҳамроҳлигида Осакаровка қишлоғига олиб борилган. Бу ерда одамлар маданият марказига жойлаштирилиб, иссиқ овқат билан таъминланди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Kazinform Астана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг