Қозоғистоннинг энг йирик вилояти иккига бўлиняпти

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 16 март куни мамлакат халқига мурожаатида учта янги вилоят – Абай, Улитау ва Жетису вилоятларини ташкил этишни таклиф қилди. 

"Семипалатинск вилоятида Абай вилоятини ташкил этишни таклиф қиламан. Семей шаҳри янги вилоятнинг марказига айланади. Вилоят аҳолиси бу масалани анчадан бери кўтариб келади",  дейди у. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, 1997 йилда тугатилиб, Қарағанда вилояти таркибига кирган собиқ Жезқазғон вилояти ҳудудида Улитау вилоятини ташкил этиш зарур. 

"Жезқазғон шаҳри яна вилоят марказига айланади. Бу ҳудудда мустақил вилоят ташкил этилиши нафақат иқтисодий, балки маънавий жиҳатдан ҳам муҳим қарор", дейди Президент. 

Бундан ташқари, Тўқаев кўплаб муаммолар Олмаота атрофида тўпланган Олма-Ота агломерацияси билан боғлиқлигини айтди. 

"Мана шу ҳолатларни инобатга олиб, Олмаота вилоятини иккига бўлишни таклиф қиламан. Бу ҳудудда Жетису ва Олмаота вилоятлари ташкил этилади. Қапшағай Олмаота вилоятининг марказига, Талдиқўрғон эса Жетису вилоятининг марказига айланиши керак", дея тушунтирди давлат раҳбари.

Ҳозирда Қозоғистонда 17 та вилоят, жумладан, учта республика аҳамиятига эга шаҳарлар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Олмаота

Баҳолаганлар

537

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг