Қозоғистонликларни 20 млнга етказган оилага 2 млн тенге берилди
Олам
−
16 Ноябрь 2023
9736Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат аҳолиси 20 миллион кишига етганини эълон қилди. Давлат раҳбари бу ҳақда ўзининг Х саҳифасида ёзди.
Тўқаевнинг маълум қилишича, бугун, 16 ноябрь куни 20 миллионинчи қозоғистонлик туғилган.
“Қозоғистон аҳолиси 20 миллионга етди! Юртдошларимни ушбу муҳим воқеа билан табриклайман! Бахтли оила – халқ фаровонлиги, барқарор тараққиёт мамлакатининг пойдевори. Ҳукумат оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни давом эттиради”, деб ёзади мамлакат Президенти.
Қозоқ нашрларида ёзилишича, Қозоғистоннинг 20 миллионинчи фуқароси бўлган чақалоқнинг оиласига 2 миллион тенге (4 минг 313 доллар)лик сертификат топширилган.
Мазкур маблағ Otbasy Bank томонидан тақдим этилган бўлиб, банк раҳбарияти ушбу тарихий воқеага ҳисса қўшган оилага “суюнчи пули” ажратишга қарор қилган. Яъни банк томонидан янги туғилган фарзанди мамлакатнинг 20 миллионинчи аҳолисига айланган беш кишилик қозоқ оиласига 2 миллион тенгелик сертификатлар берилган.
“Ушбу сертификат жажжи фуқаронинг келажакда ўз уйини сотиб олишига биринчи сармоя бўлади”, деган банк раҳбари Лаззат Ибрагимова.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь