Қозоғистонликлар Ливандан эвакуация қилинди
Олам
−
04 Ноябрь
1718Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ортидан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг топшириғи билан ҳамда мамлакатнинг тегишли давлат органлари ёрдамида Ливандан Қозоғистон фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу операция Истанбул ва Дубай шаҳарлари орқали амалга оширилган. Хусусан, жорий йилнинг 17 октябридан 31 октябригача бўлган даврда Ливан пойтахти Байрутдан Остона ва Олмота шаҳарларига 41 киши хавфсиз равишда қайтиб келган.
“Эвакуация Қозоғистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, жанговар ҳаракатлар ҳудудида қолиб кетган фуқароларни ҳимоя қилиш учун амалга оширилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Яқин Шарқдаги оғир сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда Қозоғистон Исроил, Эрон ва Ливандаги фуқароларини эвакуация қилиши мумкинлигини хабар қилган эди.
LiveБарчаси