Қозоғистонлик журналист Киевдаги суиқасддан сўнг вафот этди

Олам

image

Украина пойтахти Киев шаҳрида қозоғистонлик мухолифатчи журналист Айдос Содиқов вафот этди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Наталья Содиқова Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

“Ўн уч кун давомида Айдос реанимацияда ҳаёт учун курашди, аммо ҳеч қандай мўъжиза содир бўлмади”, деб ёзади журналистнинг рафиқаси.

Айдос Содиқов маҳаллий вақт билан соат 3:00 да оламдан ўтди. 

Маълумот учун, 18 июнь куни мухолифатдаги “База” YouTube канали муаллифи Айдос Содиқовга суиқасд уюштирилди – у хотини билан машинада бўлганида бошига ўқ узилган. Ўша куни журналист "мияга ўтувчи яра" олгани ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани хабар қилинганди. Унинг хотини жароҳатланмаган. 21 июнь куни Украина Бош прокуратураси Қозоғистон фуқаролари Алтай Жаканбоев ва Мейрам Каратаев журналистга суиқасд уюштиришда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берди. Тергов маълумотларига кўра, улар Киевга Польшадан келган. 22 июнь куни Алтай Жаканбоев Украина полициясига таслим бўлди. Қозоғистон Бош прокуратураси иккинчи гумонланувчининг қаердалигини аниқлаш бўйича тергов-тезкор тадбирлари ўтказилаётганини маълум қилди.

Наталья Содиқова гумонланувчилардан бири полициячи эканлигини ёзди. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Мейрам Каратаев 2019 йилнинг январида ички ишлар органларидан бўшатилганини маълум қилди.

Содиқов рафиқаси Наталья билан 2014 йилдан бери Украинада қочқин мақомига эга. Қозоғистонда улар 2023 йилдан буён ижтимоий, миллий ёки диний адоват қўзғатишда айбланиб, қидирувга берилган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев  Украинада қозоғистонлик журналистнинг ўққа тутилишига изоҳ берганди. Бош прокуратура отиб кетилган қозоғистонлик журналист бўйича тергов бошланганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистонлик журналист

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар