Қозоғистонлик мобилограф саҳнада вафот этди (видео)
Маданият-санъат
−
16 Октябрь 2023
2429714 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган "Ирина Каиратовна" гуруҳининг концерти вақтида мобилограф саҳнада ҳушини йўқотиб, йиқилиб тушган ва концерт тўхтатилган. Кейин эса гуруҳ аъзолари унинг ўлганини билдирган ва концерт бошқа кунга қолдирилган. Ушбу ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалди.
Концерт вақти вафот этган мобилограф 21 ёшли Шаҳназ Жилқайдаров бўлиб, унинг вафоти сабаблари ҳозирча очиқланмаган. Мусиқачилар ҳам мобилографнинг ўлими сабаби ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган. Улар ваколатли органларнинг расмий изоҳларини кутяпти.
Гуруҳ воқеа муносабати билан 14-15 октябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган чиқишларини бекор қилди.
“Яна шуни маълум қилмоқчимизки, бўлажак Европа гастролимиз Шаҳназ хотираси ва ҳурматига бағишланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси чоғида вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь