Қозоғистонлик “қонундаги ўғри” Россиядаги колонияда ўлик ҳолда топилди

Олам

image

Криминал доираларда “Леха Семипалатинский” номи билан танилган 66 ёшли Қозоғистон фуқароси Айткали Маймушев Россиядаги колонияда осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “Прайм Крайм” хабар берди.

Маймушев 2022 йилнинг январь ойида Москвадаги барлардан бирида ҳибсга олинган. Шахсий кўрикдан ўтказиш чоғида ундан метадон моддаси топилган. У жазони Карелия Республикасининг (Россия субъекти) Надвоици қишлоғидаги ахлоқ тузатиш колониясида ўтаган.

Айткали Маймушев “Леха Маймиш”, “Леха Семипалатинский” ва “Титаник” тахаллуслари билан криминал доираларда ном қозонган эди.

Маймушев 2023 йил ёзда Москва шаҳар суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Суд уни “жиноят иерархиясида юқори лавозимни эгаллаш” ва гиёҳванд моддалар савдосида айбдор деб топганди. Суд 1997 йилдан бери у Ленинград, Иваново, Москва вилоятлари, Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа ҳудудларида “жиноий фаолиятнинг турли соҳаларини” назорат қилганини аниқлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрь ойида қирғизистонлик криминал авторитет Қамчибек Кўлбоев (Қамчибек Асанбек) Бишкекда ўлдирилганди. Қамчибек Асанбек Қирғизистон ва МДҲдаги энг нуфузли “ворзакон”лардан бири эди. Тахаллуси – “Коля Қирғиз”. У наркотик бизнеси, қурол-яроғ савдоси, товламачилик, қора кўчмас мулк, талончилик, автомашина ўғирлаш, бандитизм, пул ювиш, давлат мулкини ўғирлаш ва буюртма асосида қотиллик қилиш билан шуғулланган. У Қирғизистондаги миллионерлардан бири эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг