Қозоғистонлик футболчи “Челси”га ўтадиган бўлди
Спорт
−
17 Январь
11478Олмаотанинг “Қайрат” ва Қозоғистон ёшлар терма жамоасининг 16 ёшли марказий ҳужумчиси Достон Сатпаев фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттиради. Бу ҳақда “Metaratings” хабар берди.
Манбага кўра, трансфер яқин вақт ичида амалга оширилади. Сатпаев декабрь ойида Лондон клубига кўрикдан ўтиш учун борган.
Достон Сатпаев “Қайрат” академияси битирувчиси ҳисобланади. Футболчининг Қозоғистон клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган. Шунингдек, форвард сардори бўлган Қозоғистон U-17 терма жамоаси сафида 10 та ўйин ўтказган. Бу ўйинларда ҳужумчи 4 та гол урган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”да қайси рақам остида тўп тепиши хабар қилинганди.