Қозоғистонга COVID-19'га қарши курашиш учун 800 минг долларлик ёрдам берилди
Олам
−
02 Апрель 2020
5559АҚШ ҳукумати Қозоғистонга коронавирусга қарши курашиш учун 365 млн тенге (813 минг доллар атрофида) миқдорида ёрдам берди. Бу ҳақда Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси маълум қилмоқда.
Қўшма Штатлар ҳукумати ушбу пулларни Қозоғистонга АҚШ Халқаро тараққиёти агентлиги (USAID) орқали етказади.
Дипломатик ваколатхонанинг маълум қилишича, Вашингтон пандемия даврида Қозоғистон ҳукумати билан ҳамкорликни давом эттиради.
“Биз Қозоғистоннинг коронавирус тарқалишига қарши олиб бораётган тезкор ва қатъий ҳаракатини қадрлаймиз”, дейилади хабарда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга 402 нафар одам чалинди. 27 бемор шифо топган бўлса, 3 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь