Қозоғистондан Россияга жўнатилган товуқ гўштида хавфли бактерия аниқланди
Олам
−
31 Январь
1807Мутахассислар Қозоғистондан Россияга етказиб бериладиган товуқ гўштидан листерия бактерияларини аниқлади, агар у организмга кирса, ўлимга олиб келади. Бу ҳақда “Mash” хабар берди.
Қайд этилишича, гўшт Россия ҳудудига “Макинская” паррандачилик фабрикаси томонидан етказиб берилади. Бу корхона қўшни республикадаги энг йирик товуқ гўшти ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, Ўзбекистон ва Қирғизистонга ҳам маҳсулот етказиб беради.
Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати (Россельхознадзор) ходимлари Олтой ўлкасининг Барнаул шаҳрида синов учун гўшт партиясини олиб кетган. Товуқ лаборатория текширувига юборилган ва мутахассислар унда листерия борлигини аниқлаган.
“Гўшт мусодара қилинди, Қозоғистондан олиб келинаётган маҳсулотлар назорати кучайтирилди”, дея ёзган нашр.
Бундан ташқари, Россельхознадзор бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари устидан назоратни кучайтирди. Компаниялар етказиб берган товуқ гўшти истеъмолчиларга хавф туғдирмаслигини тасдиқлаши керак эди.
Листерия хавфли юқумли касалликни келтириб чиқарадиган бактериядир. Касаллик инсоннинг марказий асаб тизими ва репродуктив органларига таъсир қилади ва охир-оқибат ўлимга олиб келиши мумкин. Хавф гуруҳига ҳомиладор аёллар, қариялар, янги туғилган чақалоқлар ва иммунитети заиф одамлар киради. Листериознинг инкубация даври 90 кунгача, лекин одатда бир ҳафтадан икки ҳафтагача давом этади. Аломатлар орасида иситма, титроқ, кўнгил айниши, мушак оғриғи ва диарея мавжуд. Агар инфекция асаб тизимига тарқалса, бош оғриғи, бўйиннинг қаттиқлиги ва тутилишлар пайдо бўлиши ва одам мувозанатни йўқотиши мумкин.
Листериоз хом ёки пишмаган, ифлосланган озиқ-овқатларни, биринчи навбатда, ҳайвонлардан (сут маҳсулотлари, гўшт ва парранда гўшти), денгиз маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқатларни истеъмол қилиш орқали олинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Павлодар шаҳридан келаётган картошка ортилган вагон текширув ишлари юзасидан Ўзбекистон билан чегарада 10 кун ушлаб қолингани оқибатида чирий бошлагани аниқланганди.
LiveБарчаси
Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонга келди.
25 Февраль
Шоир Баҳодир Исо 69 ёшида вафот этди.
25 Февраль