Қозоғистондаги ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди
World
−
06 March 2024 10140 1 minute
Қозоғистонда Ақтўбе-Астрахань трассасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Казинформ” Ақтўбе вилояти прокуратураси матбуот хизматига таяниб, хабар берди.
Аниқланишича, бугун, 6 март куни “Ақтўбе-Астрахань” автомобиль йўлининг 120-километрида “Lada Largus” ва “Toyota Hilux” автомобили тўқнашган.
Воқеа жойига вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов-тезкор гуруҳи ҳамда туман прокуратураси ходимлари етиб келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув оқибатида “Lada Largus” автомобилининг 8 нафар йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, уларнинг шахси аниқланмоқда. “Toyota Hilux” русумли автомашина ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси Муғалжар тумани марказий туман шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов ишларини вилоят прокурори шахсан ўз назоратига олган, дейилади хабарда.
Сарвар Хуррамов
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September