Қозоғистондаги воқеалар Россияда ҳам рўй бериши мумкинми?

Олам

image

Қозоғистонда содир бўлган “қонли январь” фожиалари Россияда ҳам юз бериши мумкинми? Ушбу саволга Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев жавоб берди. 

Унинг Қозоғистонда содир бўлган воқеаларнинг такрорланиши учун Россияда ҳеч қандай шарт-шароит йўқлигига ишончи комил. 

“Менимча, бизда бундай тадбирларни ўтказиш учун ҳеч қандай шарт йўқ. Чунки, умуман олганда, мамлакатимиз фуқароларининг аксарияти мамлакат Президенти ва Ҳукумат томонидан олиб борилаётган йўналишни қўллаб-қувватлайди ва бу Конституцияга, қонун чиқарув ҳокимиятга овоз беришда, сайловларда тасдиғини топади”, дейди Медведев. 

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, “Россияда террорчилик фаолиятининг ҳар қандай кўринишларига ёки умуман, ҳар қандай жиноий ҳужумларга жавоб беришга қодир бўлган самарали давлат вужудга келган”. 

Шу билан бирга, Медведев Қозоғистондаги воқеалар жиддий сабоқ бўлганини таъкидлаган.  

"Албатта, бу нафақат Қозоғистоннинг ички аҳамиятига эга бўлган омил. Бу минтақавий хавфсизлик масаласи ҳамдир. Биз буни эътибордан четда қолдира олмаймиз, чунки гап биз шерик, иттифоқчи, Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзоси, КХШТ аъзоси, шунчаки бизга яқин халқ ҳақида кетмоқда”, дейди Медведев. 

Унинг сўзларига кўра, содир бўлган воқеа “умумий минтақавий хавфсизликда ўз аксини топган”. 

Аввалроқ, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Қозоғистонда содир бўлган воқеалар энди Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкинлигини айтиб, ўзида бор маълумотларга шаъма қилганди. Кейин у “қонли январь” фожиаси нафақат Қозоғистон, балки бутун постсовет мамлакатлари учун умумий эканини таъкидлаб чиқди


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг