Қозоғистондаги ўзбекистонликлар яна огоҳлантирилди
Олам
−
10 Ноябрь
6971Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Хабарда сўнгги кунларда қўшни Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши оқибатида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келаётгани қайд этилган. Шунингдек, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни вужудга келтириши мумкинлиги маълум қилинган.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралган.
Маълумот учун, Қозоғистондаги ноқулай об-ҳаво туфайли Қўстаной вилоятининг шимоли-ғарбида жойлашган Қорабалиқ тумани Славенка қишлоғидан 5 километр узоқликдаги деҳқон хўжаликларидан бирида 1987 йилда туғилган эркак чорва молларини излаб кетиб, алоқани тўхтатиб қўйган, иш берувчи ёрдам сўраб полицияга мурожаат қилган. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, қидирув ишлари 5 ноябрдан буён қутқарувчилар, полиция ходимлари, маҳаллий ҳокимият органлари, чегарачилар, кўнгиллилар, шунингдек, кинологлар гуруҳи ва дронлар ёрдамида давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Қозоғистонда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилганди.
LiveБарчаси