Қозоғистондаги мега масжидни Тўқаев қолиб Назарбоев очиб берди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Марказий Осиёдаги энг катта масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур масжиднинг очилиш маросимида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этиб, нутқ сўзлади. Бу ҳақда Биринчи Президентнинг расмий сайтида хабар берилди. Расмий ахборотда Президент Тўқаев маросимда қатнашгани ҳақида маълумот йўқ.

“Ушбу муборак жума куни пойтахтимизда кўркам масжид очмоқдамиз. Бу нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг барча аҳолиси, мусулмонлари учун муҳим воқеадир”, деган Биринчи Президент очилиш маросимидаги нутқида.

Шунингдек, у нутқи давомида, масжиднинг тамал тошини ўзи қўйгани, амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тўқаев унга ҳамроҳлик қилганини эслаб ўтди.

“Мустақиллик билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида масжидлар очмоқдамиз. Бу масжидларда ўқиладиган дуолар Аллоҳга етиб борсин. 2019 йил март ойида ваколатларим тугатилишидан бир кун аввал ушбу масжиднинг биринчи ғиштини қўйгандим. Мамлакатнинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мен билан бирга эди”, дея таъкидлаган Назарбоев очилиш маросимида.

Бундан ташқари, маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлаган. У бундай улуғ ойда Аллоҳнинг янги байтининг ишга тушиши катта неъмат эканлигини таъкидлаб, янги масжид билан Қозоғистон халқини муборакбод этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистондаги мега масжид

Баҳолаганлар

701

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг