Қозоғистондаги даҳшатли ЙТҲда 31 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 29 октябрь куни Ақтўбе вилояти ҳудудидан ўтган Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 606-километрида содир бўлган ЙТҲда уч киши, жумладан, бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган. 34 ёшли тожикистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги Kia Rio машинасини 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Captiva билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида иккала ҳайдовчи ва бир йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, автомашинанинг икки нафар йўловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси (автотранспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, эҳтиёцизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиши)  4-қисми билан терговга қадар тергов ҳаракатлари бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси вафот этган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон ўзбекистонлик Captiva

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг