Қозоғистондаги авиаҳалокатнинг тахминий сабаблари очиқланди

Олам

image

Техник носозлик, бошқарувдаги хатолик ва ноқулай об-ҳаво шароити Олма-ота аэропорти яқинидаги авиаҳалокатнинг тахминий сабаблари сифатида кўриляпти. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевнинг таъкидлашича, вазирлик ходимлари барча қуруқлик ва авиация хизматлари фаолиятини текширяпти, масъулларни сўроқ қилиб, рейс йўловчилари ўртасида сўровлар ўтказяпти.

“Тергов барча ҳужжатлар, аудио ва видеоёзувларни ўрганяпти. Ҳаво кемасининг ҳолати бўйича қатор экспертиза тайинланди”, деган Турғумбаев.

Самолётдан ўзиёзар ва борт журналини олишган. Ҳозирда мутахассислар ҳодиса жойини кўздан кечиришни давом эттиряпти.

Кеча, 27 декабрь куни Bek Air авиакомпаниясининг Олма-ота-Нур-Султон йўналишида учган самолёти парвоз вақтида қулади ва 2 қаватли бинога урилди. Ҳалокатда ҳозиргача 12 киши ҳалок бўлди, 40 ортиқ одам жароҳатланди.

Ҳалокатдан кейин Bek Air авиакомпаниясининг фаолияти вақтинча тўхтатилди, Fokker-100 русумли самолётларда парвозлар амалга оширишга ҳам тақиқ қўйилди.

Шунингдек, бугун, 28 декабрь Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон авиаҳалокат

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг