Қозоғистондаги авиаҳалокатнинг асосий сабаби эълон қилинди
Олам
−
11 Январь 2020
7754Қозоғистон ҳукумат комиссияси ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Олма-ота яқинида Bek Air авиакомпаниясининг Фоккер-100 самолёти қулашининг асосий сабабини эълон қилди.
“Ҳодисанинг асосий версияси бу самолётнинг музлашидир”, деган Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Роман Скляр.
Амалдорнинг таъкидлашича, Bek Air авиакомпаниясининг фаолияти номаълум муддатга тўхтатилган. Олма-Ота - Нур-Султон рейсини амалга оширган ушбу авиакомпания самолёти 27 декабрь куни эрталаб қулаб тушди. Учиш пайтида у баландликни йўқотди, икки марта думи билан учиш йўлагига тегиб, бетон тўсиқдан ўтиб, икки қаватли бинога урилди.
Самолётда экипаж аъзолари билан қўшган ҳолда ҳаммаси бўлиб 98 киши бўлган, улардан 12 нафари вафот этган.
29 декабрь куни Олма-ота халқаро аэропортида содир бўлган ҳодиса хронологияси дақиқама-дақиқа эълон қилинди. Бундан ташқари, 2 январь куни самолёт қулашини тасвирга олган видео ҳам ошкор қилинди.
LiveБарчаси