Қозоғистондаги авиаҳалокат: Bek Air самолёт урилган уй эгасини судга берди
Олам
−
10 Февраль 2020
15031Қозоғистоннинг Bek Air авиакомпанияси самолёти урилиб, ҳалокатга учраган уй эгасини судга берди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
“Bek Air мени судга бергани ҳақида ҳужжат келди. Энди ўйлаяпман, нега улар ҳокимиятни эмас, мени судга берди? Менга ер бериш бўйича ҳам, уй қуриш бўйича ҳокимият рухсат берган. Улар мени айбдор қилмоқчи. 21 февралга судга чақиришибди. Мен аввал Bek Air`ни судга бергандим. Декам, улар жавобан даъво очишибди”, дейди Решет Калибек.
Бундан ташқари, Bek Air самолёти урилган уй эгаси ўзига бошқа ер сўраган. У ўзининг сўровини юрист Бакитжон Базаровнинг Facebook саҳифасида эълон қилди.
Коттеж эгаси Решет Калибек Талгар тумани ҳокимияти аввалроқ унга зарарни қоплашини маълум қилган. Эркак жами зарарни 25 млн тенге деб баҳолаган. Бунда уй 20 млн тенгега баҳоланган. Бироқ ҳокимият эндилкда унга жавоб бермай қўйган. У моддий зарарни қоплаш ва бошқа жойдан қонуний ер беришларини сўраяпти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 27 декабрида Олма-ота-Нур-Султон йўналишида учган Bek Air самолёти аэропорт яқинида бинога урилиб, улаганди. Ҳаво лайнерида 93 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат натижасида 13 киши, жумладан борт капитани ҳам ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси