Эрон Украина самолётини қандай уриб туширгани видеоси тарқалди

Олам

Эронда “Украина халқаро ҳаво йўллари”га тегишли Boeing 737-800 самолёти бир эмас, икки ракета билан уриб туширилган бўлиши мумкин. Шундай тахмин ва видеони америка ОАВ эълон қилди.

Эрон пойтахти Теҳрондан Киевга учаётган Boeing 737-800 ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулади. Расмий маълумотларга кўра, ҳодисада 176 киши ҳалок бўлди. Улар орасида Эрон, Украина, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Афғонистон фуқаролари бўлган.

Эълон қилинган кадрларда дастлаб самолётга қарата бир ракета учирилган. Орадан 30 сония ўтиб, иккинчи ракета учирилган ва у самолётга текканидан кейин орадан бироз вақт ўтиб ҳаво кемаси ёна бошлаган.

Нашрнинг аниқлик киритишича, видео эронлик фойдаланувчи томонидан интернет тармо-ига жойлаштирилган. У Бидкон қишлоғи яқинидаги бино томидан олинган.

Кейинроқ "Reuters" агентлиги “Fars” агентлигига таяниб, Ислом инқилоби посбонлари корпуси видео муаллифини ҳибсга олганини маълум қилди. Ҳукумат текширув ўтказиб, натижасини эълон қилишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 январь куни Украина йўловчи самолёти Теҳрон яқинида қулади. 11 январь куни Эрон самолёт ракета билан уриб туширилганини тан олди.


Мақола муаллифи

Теглар

авиаҳалокат Украина-Эрон

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг