Қозоғистонда юзлаб болалар кана чақишидан заҳарланди
Олам
−
14 Апрель
3848Жорий йилнинг баҳор фасли бошланиши биланоқ Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида яшовчи 100 га яқин бола кана чақишидан жабрланган. Бу ҳақда шаҳар санитария-эпидемиология назорати департаменти юқумли ва паразитар касалликларни назорат қилиш бўлими бошлиғи Алмаш Аҳмедова хабар берди.
“Эпидемиологик мавсум бошидан буён 186 киши жабрланди, улардан 89 нафари 14 ёшгача бўлган болалар. Барчага травматология пунктларида шошилинч профилактика ўтказилди. Бу йил 1 мартдан бошлаб одамлар мурожаат қилмоқда”, деган Алмаш Аҳмедова.
Унинг таъкидлашича, чақишдан кейин ёрдам сўраб мурожаат қилганларнинг 60 фоиздан ортиғи уларни Олмаота вилоятида орттириб олган.
Маъмотларга кўра, ўтган йили вирусли кана энцефалитининг учта ҳолати, шунингдек, кана боррелиозининг битта ҳолати қайд этилган.
Касалланишларнинг аксарияти тоғли ҳудудларда содир бўлган. Инфекция юқтириш ҳолатларининг атиги 4-5 фоизи парк зоналарига тўғри келади.
“Шаҳар ичида профилактика мақсадида ишлар олиб борилмоқда. Мониторинг ўтказганимизда зарарланган каналарни учратмаймиз. Улар асосан тоғли ҳудудларда кузатилади. Вирус қаерда айланаётгани аниқ бўлиши учун чегаралар белгиланмоқда. Биз бу зарарланган каналар аллақачон тушганми ёки йўқлигини кузатмоқдамиз”, дея қўшимча қилган Аҳмедова.
Унинг сўзларига кўра, вирусга қарши тадбирлар фақат шаҳар ҳудудида амалга оширилади, хусусий ҳудуд эгалари ушбу хизмат турини олиш учун ҳокимиятга ўзлари мурожаат қилишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилоятида 15 ёшли ўсмир кана чақиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси