Қозоғистонда яна бир дрон ҳалокатга учради

Олам

image

Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Жанибек туманида учувчисиз самолётнинг қолдиқлари топилди. Бу шу кунларда минтақада топилган учинчи дрондир. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар бермоқда.

Минтақада яна бир номаълум дрон қулагани ҳақидаги дастлабки дастлабки маълумотлар кеча, 24 март куни кечқурун пайдо бўлди. бугун, 25 март куни эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилояти полицияси дрон топилгани бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганини тасдиқлади.

“Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция бошқармаси ваколатли хизматлар билан биргаликда Жанибек туманида учувчисиз самолёт бўлакларига ўхшаш ашёлар топилганидан кейин текшириш ишларини олиб бормоқда. Объект чекка ҳудудда, аҳоли пунктларидан узоқда топилган”, дея изоҳ берди Ғарбий Қозоғистон вилояти полиция бўлими.

Ҳалокатга учраган дрон кимга тегишли бўлиши ҳозирча номаълум. Полиция воқеа ҳолатларига ойдинлик киритмоқда.

Маълумот учун, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Жанибек тумани Россия Федерациясининг Волгоград ва Саратов вилоятлари билан чегарадош. Саратов вилоятига яқинда Украина учувчисиз самолётлари томонидан ҳужум уюштирилди, у Энгелс шаҳридаги аэродром ҳудудига зарба берди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Бокеёрдин туманида номаълум учар объект топилган эди. Орадан бир ой ўтиб Тасқалин туманида яна бир дрон топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг