Қозоғистонда вазият жиддий: қизамиқ сабаб ўқувчилар онлайн таълимга ўтказилди

Олам

image

Қозоғистоннинг Атирау вилоятида уч нафар мактаб ўқувчиси қизамиқ билан касалланди. Бемор болалар ўқийдиган синфлар онлайн ўқитишга ўтказилди. Бу ҳақда вилоят таълим бошқармаси бошлиғи Гулнора Садуахасова маълум қилди.

“Жанаталап қишлоғидаги Жамбил номидаги умумий ўрта таълим мактабида 5-синфнинг бир ўқувчиси ва 2-синф ўқувчисида қизамиқ белгилари аниқланган. Шу муносабат билан 25 апрелдан 2 майга қадар учинчи ва бешинчи синфлар масофавий ўқитиш форматига ўтказишга қарор қилинди. Синфхоналар дезинфекция ва санитария тозалаш ишлари амалга оширилади”, дейди Гулнора Садуахасова.

Жорий йилнинг 2 мартидан 24 апрелига қадар вилоятда жами 15 нафар шахс қизамиқ касаллиги бўйича шубҳа қилиниб, рўйхатга олинган. Шулардан олти нафар боланинг касалланиши лаборатория усулида исботланган. 

Шунингдек, беморлар билан яқин муносабатда бўлган 216 нафар шахс шифокорлар назоратида. Санитария-эпидемиология текшируви давом этмоқда.

“Эпидемиологик кўрсаткичларга кўра, етти киши қизамиққа қарши эмланди”, дейди вилоят санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи Мадениет Танауов.

Маълумот учун, қизамиқ ўткир вирусли касаллик бўлиб, дунёдаги энг юқумли инфекциялардан биридир. Қизамиқ учун юқумлилик индекси 93-95 фоизни ташкил қилади. Вирус ҳаво томчилари орқали юқади.

Қизамиқ ўзини юқори иситма, интоксикация, йўтал, бурун оқиши, фотофобия, тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларида тошмалар шаклида намоён қилади.

Касаллик инфекция юққандан кейин 7-18 кун ичида ривожланади. Қизамиқ учун махсус даволаш мавжуд эмас. Қизамиқнинг олдини олишнинг ягона ишончли воситаси ўз вақтида эмланишдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон қизамиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made